Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

"Трабзонспор" "Бешиктош"ни енгди — Салоҳнинг ажойиб серияси давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида "Трабзонспор" ўз майдонида "Бешиктош"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Трабзон шаҳридаги "Папара Парк — Шенол Гюнеш" стадионида кечган баҳсда мезбонлар ҳар икки бўлимда биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида туркиялик ярим ҳимоячи Озан Туфан ҳисобни очиб, "Трабзонспор"ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда эса мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳ ўз сўзини айтди. 71-дақиқада ҳужумчи Франкулину Жунинг голли узатмасини самарали якунлаб, жамоасининг устунлигини оширди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Салоҳ жорий мавсумда ҳам юқори натижадорлик намойиш этмоқда. У "Трабзонспор" сафида барча мусобақалар доирасида ўтказган 11 та учрашувида 9 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Ушбу ғалабадан кейин "Трабзонспор" очколари сонини 16 тага етказиб, Туркия чемпионати турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. 15 очкога эга "Бешиктош" эса 5-поғонадан жой олган.

Навбатдаги турда "Трабзонспор" 26 октябрь куни сафарда "Ризеспор"га қарши майдонга тушади. "Бешиктош" эса шу куни ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни қабул қилади.

Киритилди: 09:51, 20.10.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик