Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Галатасарой» Франциядаги тартибсизликлар сабаб УЕФАга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» Францияда давом этаётган норозилик намойишлари фонида УЕФАдан «Лилль»га қарши учрашувда хавфсизлик чораларини кучайтиришни сўради.

Жамоалар ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур учрашуви 21 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Шанба куни Париж ва Франциянинг бошқа йирик шаҳарларида яшаш харажатларининг қимматлашишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди. Кўплаб акциялар оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.

Безорилар дўконларни талон-торож қилди, автомобиллар ва биноларга ўт қўйди. Шаҳарларнинг тарихий марказларига катта моддий зарар етказилди.

Намойишчилар билан тўқнашувларда 600 нафардан ортиқ полиция ходими, жандарм ва ўт ўчирувчи жароҳат олди. Икки минг киши қўлга олинди.

Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньес аввалроқ норозилик намойишларига қарамай, «ПСЖ» — «Барселона» ва «Лилль» — «Галатасарой» учрашувларини бошқа санага кўчириш масаласи кўриб чиқилмаётганини маълум қилган эди.

Fanatic нашрининг хабар беришича, «Галатасарой» раҳбарияти УЕФАга мурожаат қилиб, учрашувдан олдин, ўйин давомида ва ундан кейин хавфсизлик чораларини кучайтиришни сўраган.

Туркия клуби Франция элчихонаси ва Туркия Ташқи ишлар вазирлиги билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шу билан бирга, баҳсни бошқа стадионга кўчириш варианти кўриб чиқилмаяпти.

«ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги учрашувда ҳам кучайтирилган хавфсизлик чоралари амал қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:20, 20.10.2026.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик