Испаниянинг «Бетис» клуби марказий ҳимоячиси Натан 2027 йилда фаолиятини янада нуфузли жамоада давом эттириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 25 ёшли бразилиялик футболчига Англия Премьер-лигасининг икки йирик клуби — «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, «Барселона» ҳам ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун курашишни режалаштирмоқда.
Натан жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Бразилиялик футболчининг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассислари Натаннинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













