Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Ван Дейк: «Ғалаба қозониш одатга айланиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» сардори Виржил ван Дейк жамоадошларини ўз майдонидаги устунликдан унумли фойдаланишга ва ғалабаларни одатга айлантиришга чақирди.

Мерсисайдликлар «Энфилд» стадионида кетма-кет тўртта учрашув ўтказади. Ушбу серия бугун кечқурун Чемпионлар лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши баҳс билан бошланади.

Нидерландиялик ҳимоячи ўйинолди дастуридаги мурожаатида «Манчестер Сити»дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин ЛАСК ва «Брентфорд» устидан сафарда қозонилган ғалабаларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Унинг фикрича, «Ливерпуль» ушбу ижобий натижалардан руҳланиб, ўз майдонидаги ўйинларда ҳам ғалабали юришни давом эттириши керак.

«Футболда ғалаба қозониш — бу одат. Биз барчамиз айнан шу одатни шакллантиришни истаймиз», — деб ёзди ван Дейк.

Сардорнинг таъкидлашича, жамоа барқарор ўйин намойиш этадиган ва рақиблар учун мағлуб этиш қийин бўлган жамоага айланиш устида ишламоқда.

«Ливерпуль» жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг дастлабки иккита учрашувида ҳам ғалаба қозонган.

Шунингдек, Виржил ван Дейк «Ливерпуль» сардори сифатида 200 та учрашувда майдонга тушиш маррасига етди. Ушбу ўйинларнинг 150 таси Англия Премьер-лигасига тўғри келади.

Киритилди: 16:41, 20.10.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик