Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

«Реал» АПЛ клубларидан Суперлига ташкилоти харажатларининг бир қисмини қоплашни хоҳламоқда

Баҳо:
+ | -2

Мадриднинг «Реал» клуби Европа Суперлигасини ташкил этиш учун сарфланган маблағларнинг бир қисмини Англия Премьер-лигасининг олтита клубидан қайтариб олишни истамоқда.

The Athletic нашри бир нечта манбага таяниб хабар беришича, мадридликлар «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» Суперлига лойиҳасини амалга ошириш учун дастлаб сарфланган харажатларнинг ўзларига тегишли улушини қоплаши керак, деб ҳисобламоқда.

«Реал»нинг фикрича, ушбу клублар кейинчалик лойиҳада иштирок этишдан воз кечган бўлса ҳам, дастлабки харажатларни қоплаш мажбуриятидан озод бўлмаслиги лозим.

Манбалардан бирининг маълум қилишича, қайтарилиши талаб этилаётган умумий маблағ 80 миллион еврога етиши мумкин.

Аввалроқ Суперлига турнирини тарғиб қилиш билан боғлиқ харажатларни «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» ўзаро тақсимлаб келган.

Европа Суперлигаси ташкил этилгани ҳақида 2021 йилнинг апрель ойида эълон қилинган эди. Лойиҳа 12 та топ-клуб иштирокидаги ёпиқ халқаро мусобақани ўтказишни назарда тутган.

Бироқ клубларнинг аксарияти дастлабки бир неча кун ичидаёқ лойиҳадан чиқиб кетган.

«Ювентус» 2023 йилда Суперлигада иштирок этишдан воз кечган бўлса, «Барселона» ва «Реал» 2026 йилда лойиҳани тарк этган.

Киритилди: 16:41, 20.10.2026.
Ўқилди: 945 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик