«Барселона» ва «Бавария» «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Йохан Манзамбига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Мюнхен клуби Майкл Олизенинг узоқ муддатли келажаги ноаниқ бўлиб қолаётгани сабабли Манзамбининг ўйинларини кузатмоқда. Ўз навбатида, «Барселона» ярим ҳимоячининг «Астон Вилла»даги фаолиятини бошлаганидан кейинги ўйинларидан таассурот олган.
Манзамби жорий мавсумда барча мусобақаларда олтита учрашувда иштирок этиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.













