Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Парижликлар сафида Дезире Дуэ учрашувнинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, француз футболчиси шерикларига битта голли узатмани ҳам амалга оширди.
Иккинчи бўлимда Люка Эрнандес, Витинья ва Фабиан Руис ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Каталонияликларнинг икки голига эса Хави Эспарт ва Ламин Ямал муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Луис Энрике шогирдлари мусобақада кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Ҳисобидаги очколар сонини 9 тага етказган «ПСЖ» умумий босқич турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Икки ғалабадан кейин илк мағлубиятини қабул қилиб олган «Барселона» эса 6 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида Париж клуби сафарда «Вильярреал» билан куч синашади. Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» эса ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади.













