Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида Грециянинг АЕК клубини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Учрашувнинг бош қаҳрамони Фил Фоден бўлди. Англиялик футболчи рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Шунингдек, у шерикларига битта голли узатмани ҳам амалга оширди.
Мезбонларнинг қолган икки голига Эллиотт Андерсон ва Райан Шерки муаллифлик қилди. АЕК сафида эса Ставрос Пилиос ягона жавоб тўпини киритди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди. Англия клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Уч очкога эга АЕК эса 26-поғонадан жой олган.
Мусобақанинг навбатдаги турида «Манчестер Сити» Германиянинг «Лейпциг» клубига қарши майдонга тушади. АЕК эса ўз уйида Мадриднинг «Реал» жамоасини қабул қилади.













