Франциянинг «ПСЖ» клуби барча мусобақалар доирасидаги ғалабали сериясини еттита ўйинга етказди.
Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар навбатдаги муваффақиятга Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида эришди. Жамоа ўз майдонида Испаниянинг «Барселона» клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу натижа «ПСЖ» учун кетма-кет еттинчи ғалаба бўлди. Франция клуби бунга қадар «Страсбур» (3:1), «Манчестер Сити» (4:2), «Ле-Ман» (3:1), «Марсель» (2:1), «Брест» (1:0) ва «Слован» (6:1) жамоаларини ҳам мағлуб этган эди.
Шу тариқа, Париж клуби сўнгги еттита учрашувнинг барчасида зафар қучиб, рақиблари дарвозасига жами 23 та гол киритди. Бу ўйинларда «ПСЖ» ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқди.
Энди Луис Энрике шогирдлари 25 октябрь, якшанба куни Франция Лига 1 мусобақасининг 8-тури доирасида «Лион»ни қабул қилади.













