«Лацио»нинг жорий мавсумни муваффақиятли бошлашидаги асосий футболчилардан бири, шубҳасиз, Оливер Провстгор ҳисобланади. Марио Хила жамоани тарк этганидан сўнг даниялик марказий ҳимоячи асосий таркибнинг муқаррар аъзосига айланди ва юқори савиядаги ўйинини намойиш этмоқда. Ҳозирда «бьянкочелести» унинг иштирокисиз ўйнашни тасаввур қила олмайди. Ўтган турда у клуб сафидаги илк голини урди ва бу гол «Ювентус»га қарши муваффақиятли учрашувда ғалаба тўпи бўлди.
Даниялик футболчи билан боғлиқ бир қизиқарли ҳолат бор — яқин вақтгача у футболни виртуал тарзда, яъни ўйин консолида ўйнар эди. 2021 йилда эса у виртуал Чемпионлар лигаси ғолибига айланган ва финалда италиялик ўйинчининг жамоасини мағлуб этиб, 75 минг евро миқдоридаги ҳақиқий пул мукофотини қўлга киритган.
Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри журналист Констанино Жаннастасионинг маълумотларига таяниб хабар бермоқда.













