Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Каталониянинг «Барселона» клубини мағлуб этган «ПСЖ» (4:2) урган голлари сонини 14 тага етказди. Бу Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки учта учрашувида бир жамоа томонидан киритилган голлар сони бўйича рекорднинг такрорланиши бўлди.
Бунга қадар бундай натижага «Арсенал» 2010/11 йилги мавсумда эришган эди. Бу кўрсаткич ҳамон Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасидаги тегишли рекорд ҳисобланади.
Бундан ташқари, «ПСЖ» Чемпионлар лигасида ўз майдонида ўтказган сўнгги учта учрашувнинг ҳар бирида камида тўрттадан гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Париж клуби Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.













