Бугун, 21 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичига якун ясалади. Намангандa "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида "Ғазалкент"ни қабул қилади.
Мазкур баҳс орқали мусобақанинг ярим финалига йўл оладиган сўнгги жамоа номи аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган чорак финал учрашувларида "Локомотив" Фарғонада "Нефтчи"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. "Андижон" сафарда "Сўғдиёна" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. ОКМК эса "Гулистон"ни 2:0 ҳисобида енгиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
21 октябрь, чоршанба
19:00. "Навбаҳор" – "Ғазалкент"













