"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа ҳимоячиси Тосин Адарабиойо ҳақида фикр билдирди. Футболчи АПЛнинг 7-туридан ўрин олган "Ковентри"га қарши учрашувда (3:1) илк бор асосий таркибда майдонга тушди.
"Мен Тосин учун хурсандман, чунки у ўйнашга лойиқ. У ажойиб инсон. Бу кийиниш хонасидаги муҳит учун муҳим, жуда муҳим", — дея Де Дзербининг сўзларини келтиради журналист Гэри Уорд.
Мутахассис, шунингдек, Сенеси ҳам аввалги турда "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда (1:1) жуда яхши ўйнаганини таъкидлади.
Жорий мавсумда Тосин барча мусобақалар доирасида учта учрашувда майдонга тушди ва гол ҳамда голли узатма қайд этмади.
Етти турдан кейин "Тоттенхэм" 6 очко жамғарган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.













