«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассисдан келажакда «қизил иблислар» бош мураббийи лавозимини эгаллаш имкониятини кўриб чиқиши ёки чиқмаслиги ҳақида сўрашди.
«Мен бу саволга жавоб бермайман. Уни яхши савол деб ҳисобламайман. Ҳозир «Манчестер Юнайтед»да ишлаётган Майкл Кэррикни жуда ҳурмат қиламан», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради The Touchline.
«Комо» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги учрашув бугун, 21 октябрь куни Италияда бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 21:45 да янграйди.













