Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Пасулько: "Кумиков ҳеч қандай огоҳлантиришсиз менинг юзимга уриб қолди"

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби бош мураббийи Виктор Пасулько "Шахтёр" бош мураббийи Виктор Кумиковнинг ўзига нисбатан ишлатган муштумзўрлиги ҳақида сўзлаб берди.

"Мен олдинги ўриндиқда ўтирган эдим, биз жўнаб кетишга тайёр эдик. Шу пайт автобусимизга Кумиков чикиб келди ва ҳеч қандай ооҳлантиришсиз юзимга мушт туширди. Тушунмай қодим, аммо сўзларининг маъноси шундай эди: "Агар менинг жамоам ҳақида яна бирор нима дер экансан, мен сени..." Гап шундаки, матбуот анжуманида мендан  Европа лигасидан ўйинларидан кейин "Шахтер"нинг ўзгарган-ўзгармаганлигини сўрашган эди. Мен "ҳеч қандай ўзгариш йўқ, уларнинг ўз усуллари бор - аутдан тўп киритиш, бурчак тўплари, стандартлар. Бошқа ҳеч нарсаси билан бизни ажаблантира олмади" деган эдим. Унинг жамоаси ҳақида айтганларим шу холос", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Fanatik.kz.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон чемпионатининг 29-турида "Шахтер" "Ордабаси" устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

"Мен бу қилиқдан шокдаман, - давом этади Пасулько, - мураббий мураббийга қўл кўтарганига ҳеч қачон дуч келмаганман. Балки у ичиб олгандир. Ундан шунинг ҳиди келгандай туюлди. Ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам менга қўл бермаган эди. Тушунмаяпман, ахир улар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгандилар.
 
Бундай воқеа яна такрорланишини истамайман. Бунда Европа хабар топса, ҳамма Қозоғистон устидан кулади. Бу ёввойилик, қандайдир  17 аср! Бу футбол, қоидасиз жанг эмас.

Ўйиндан сўнг ўйин инспектори билан протоколга махсус қайдлар киритдик. Эртага клуб юристи билан футбол федерацияси ва ПФЛга хат ёзамиз. Бундай воқеаларни шундай қолдириш керак эмас".

Манба: vesti.kz
Киритилди: 09:06, 07.10.2013.
Ўқилди: 3899 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.