ФИФА Интизом қўмитаси 19-октябрь куни «Андижон» клубига нисбатан трансфер тақиқини жорий қилди.
Бунга клубнинг собиқ футболчиси Исмоил Акинаде олдидаги қарздорлиги сабаб бўлган. «Андижон» ушбу футболчига қарздор деб топилди.
Агар «Андижон» Акинаде олдидаги қарздорликни бартараф этмаса, келгуси учта трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.













