Журналист Саша Тавольери «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг клуб билан шартномасини узайтириши ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.
Туркиялик плеймейкер ёзги трансферлар ойнасида «Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг қизиқишига қарамай, Мадрид клубида қолишни афзал кўрган.
Энди Испания гранди футболчининг сўнгги пайтлардаги муваффақиятли ўйинларини инобатга олиб, уни яхшиланган молиявий шартларга эга янги келишув билан тақдирламоқчи. Шартномага кўра, Гюлер 2031 йилгача «Реал»да қолиши кутилмоқда.
21 ёшли футболчининг маоши икки баравар ошиши мумкин. Бонусларни ҳисобга олганда, унинг йиллик соф даромади 5 миллион евродан ошиши эҳтимол қилинмоқда.
Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган. Бироқ яқин ҳафталарда Гюлернинг вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилиб, шартноманинг айрим тафсилотлари муҳокама қилинади.
Майдонда эса Гюлер Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда. У 10 та учрашувда 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













