Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Беллингем ҳар куни машғулот базасида 8 соатгача вақт ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг меҳнатсеварлиги жамоадошларида катта таассурот қолдирмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito хабар бермоқда.

Дастурнинг Чемпионлар лигасига бағишланган сонида журналист Маркос Бенито англиялик футболчи ҳар куни клубнинг Вальдебебас машғулот базасида 6–8 соат вақт ўтказишини маълум қилди.

Бенитонинг таъкидлашича, Беллингемнинг ўз ишига бўлган садоқати жамоадошларини ҳайратлантирмоқда. Унинг машғулотларга ажратаётган вақти клубдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори экани айтилмоқда.

Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам яқинда 23 ёшли футболчининг меҳнатсеварлигини юқори баҳолаган эди.

Беллингем жорий мавсумда Моуриньо жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда. У 11 та учрашувда 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин намойиш этган ва яқиндаги халқаро танаффусда ҳам ўзини кўрсата олган Англия терма жамоаси футболчиси «Реал» билан молиявий шартлари яхшиланган янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Киритилди: 16:59, 21.10.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик