Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Ўзбекистон кубоги. “Навбаҳор” чорак финалда “Ғазалкент”дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг чорак финал босқичида “Навбаҳор” “Ғазалкент”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Учрашув бошиданоқ ташаббусни қўлга олишга интилган наманганликлар биринчи бўлимдаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишди. 16-дақиқада Умар Адҳамзода зарбаси аниқ чиқмаган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Жоэл Кожо тўпни Асадбек Раҳимжоновга қулай тарзда етказиб берди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

“Навбаҳор”нинг кейинги ҳужумлари ҳам хавфли кўриниш олди. 26-дақиқада Жасурбек Жалолиддинов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Муҳаммадали Ғиёсов эса бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди — 1:0.

Орадан олти дақиқа ўтиб, наманганликлар устунликни янада мустаҳкамлашди. Жоэл Кожо навбатдаги ҳужумни кучли ва аниқ зарба билан якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади ва жамоалар танаффусга “Навбаҳор”нинг икки голлик устунлиги билан йўл олишди.

Иккинчи бўлим эса мезбонлар учун кутилмаган воқеа билан бошланди. 52-дақиқада “Ғазалкент” ҳужумини Лазизбек Мирзаев аниқ зарба билан якунлаб, ҳисобни қисқартирди — 2:1. Бу гол учрашувдаги курашни янада кескинлаштирди.

Меҳмонлар тенгликка эришишга интилган бир пайтда “Навбаҳор” ҳам ҳужумкорликни сусайтирмади. 67-дақиқада Шукрон Йўлдошев муҳим сейвни амалга оширди. Бир дақиқа ўтиб эса Ваня Илич томонидан киритилган гол офсайд сабаб бекор қилинди. Вазият VAR орқали ҳам текширилди ва ҳакамнинг дастлабки қарори ўзгаришсиз қолди.

70-дақиқада Шукрон Йўлдошев яна бир бор жамоасини қутқариб қолди. Кейинги дақиқаларда Умар Адҳамзода, Саидазамат Мирсаидов ва Жасурбек Жалолиддинов рақиб дарвозасига хавф солишди, аммо “Ғазалкент” посбони бир неча вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

Учрашувнинг 82-дақиқасида эса “Навбаҳор” ғалабага янада яқинлашди. Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг майдонга тушишидан кўп ўтмай, Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 3:1 га етказди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, “Навбаҳор” Ўзбекистон Кубоги чорак финалида “Ғазалкент”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олди ва финал йўлланмаси учун ОКМКга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал
"НАВБАҲОР" - "ҒАЗАЛКЕНТ" - 3:1
Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов (26), Жоэл Кожо (32), Лазизбек Мирзаев (52), Ҳусайн Норчаев (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:03, 21.10.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик