Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Гонсалу Рамуш жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Гонсалу Рамуш болдир мушагидан жароҳат олди ва 22 октябрь, пайшанба куни Европа лигасида "Борнмут"га қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга тушмайди. Унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.

Sky Sport Italia маълумотига кўра, португалиялик футболчи бугунги машғулот вақтида болдир мушагига ортиқча юклама тушиши оқибатида жароҳат олган. Рамуш машғулотни жамоадошлари билан бирга бошлаган, аммо машғулот якунланганидан кейин унинг кайфияти тушкун экани сезилган.

Пайшанба куни футболчи тиббий кўрикдан ўтади. Текширув жароҳатнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва тикланиш муддатини аниқлаш имконини беради.

Рамуш жорий мавсумда "Милан" сафида барча мусобақаларни ҳисобга олганда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Португалиялик ҳужумчининг жароҳати сабабли марказий ҳужумчи позициясини италиялик Франческо Камарда эгаллаши кутилмоқда. Бу унинг Европа лигасида кетма-кет иккинчи марта асосий таркибда майдонга тушиши бўлиши мумкин.

Аввалроқ "Милан"га сон мушагидан жароҳат олган вингер Самуэль Чуквуэзе ҳам ёрдам бера олмаслиги маълум бўлган эди. Нигериялик футболчи бир неча ойни ўтказиб юбориши эҳтимоли истисно этилмаяпти.

Киритилди: 22:18, 21.10.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик