"Интер" ва "Лацио" клубларининг собиқ бош мураббийи Симоне Индзаги 2027/28 йилги мавсумда "Ювентус" устози лавозимига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
Жорий мавсумдаги қониқарсиз натижаларга қарамай, клуб раҳбарияти ва эгалари ҳозирча бош мураббийни алмаштириш ниятида эмас. Бироқ яқин ойларда вазият яхшиланмаса, раҳбариятнинг позицияси ўзгариши мумкин.
Мавсум якунига қадар Лучано Спаллеттининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар қаторида Стефано Пиоли ва Антонио Конте тилга олинмоқда. Шундан сўнг клуб раҳбарияти Индзагини жалб қилиш бўйича аниқ қадамлар ташлаши мумкин.
Ҳозирда италиялик мутахассис Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини бошқармоқда.
Индзаги "Интер" бош мураббийи сифатида 2023/24 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у икки марта Италия кубоги ва уч марта мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.
Бундан ташқари, унинг қўл остида Милан клуби икки марта Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.













