Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

“Ғазалкент” “Навбаҳор”га қарши ўйинда аутизмга чалинган болалар чизган либосларда майдонга тушди (фото)

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги чоракфиналида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушган “Ғазалкент” футболчилари хайрия аксиясида иштирок этди. Меҳмонлар учрашувни аутизмга чалинган болалар чизган расмлар туширилган махсус либосларда ўтказди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ўйин учун тайёрланган либослар дизайнида аутизмли болалар учун ихтисослаштирилган таълим маркази тарбияланувчилари томонидан чизилган расмлардан фойдаланилган.


Маълум қилинишича, чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган ушбу футболкалар савдосидан тушган барча маблағлар тўғридан-тўғри аутизмли болалар таълим марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Футболкалар савдосидан тушган маблағлар аутизмли болалар таълим марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, зарур ускуналар ва ўқув материалларини харид қилишга йўналтирилади. Шунингдек, акция доирасида футболчиларнинг махсус либосларда майдонга тушиши марказ тарбияланувчилари чизган расмларни кенгроқ аудиторияга танитиш имконини ҳам берди.

Маълумот учун, мазкур учрашувда “Навбаҳор” футболчилари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Кубоги яримфиналига йўл олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:50, 21.10.2026.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик