Бразилиялик футболчи «қаймоқранглилар» сафидаги сўнгги икки учрашувда рақибларини алдаб ўтишга бирор марта ҳам уринмади.
Бу ўйинлар қаторига чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «РБ Лейпциг»га қарши кечган баҳс ҳам киради.
Opta маълумотларига кўра, Винисиус «Реал»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, кетма-кет икки учрашувда дриблингни амалга оширишга ҳатто уриниб ҳам кўрмаган илк ҳолат қайд этилди.
Жозе Моуриньо шогирдлари «РБ Лейпциг»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Винисиус учрашувнинг 70-дақиқасига қадар майдонда ҳаракат қилди ва кейинчалик уни Ян Диоманде алмаштирди. Эътиборлиси, Диоманде собиқ жамоасига қарши баҳсда бир гол уриб, яна бир голли узатмани амалга оширди.













