Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
22/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Журналист: "Контенинг "Манчестер Юнайтед"да ишлаб кетишига шубҳам бор"

Баҳо:
+ | -

Англияда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррикнинг ўрнига Антонио Конте тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамалар давом этмоқда.

Миш-мишларга кўра, "қизил иблислар" Чемпионлар лигасида "Комо"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг Кэррик истеъфо ёқасига келиб қолган. Ҳозирда ишсиз бўлган Конте эса бир неча ҳафтадан буён унинг ўрнини эгаллашга асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

"Конте каби мураббийнинг "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари билан тинч-тотув ишлай олишига ишонмайман. Буни тасаввур қилишим қийин, чунки у аввалги клубларининг ҳеч бирида раҳбарият билан бундай муносабат ўрната олмаган.

"МЮ"да ҳам шунга ўхшаш ҳамкорликлар яхши натижа бермаган. Жозе Моуриньо ва Луи ван Гал мисолларини эслаш кифоя.

Клубда анчадан буён давом этаётган муаммо бор. 2024 йилда улар Эрик тен Хаг билан шартномани узайтиришди ва трансферлар учун маблағ ажратишди, аммо октябрда уни ишдан бўшатишди.

Кейинроқ Рубен Аморим билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Энди клуб яна худди шундай вазиятга тушиб қолмоқда. Бироқ ҳозирча раҳбарият ўз ёндашувини яна кескин ўзгартиришга тайёр эканини кўрсатувчи белгиларни кўрмаяпман", — дея таниқли журналист Саймон Стоуннинг сўзларини келтиради BBC.

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг дастлабки еттита туридан сўнг турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:51, 22.10.2026.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик