Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Карлос Аугусто Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "Шахтёр" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Нерадзурри" ўз майдонида ўтказилган учрашувда бир киши кам бўлиб қолишига қарамай, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсдаги ягона голга бразилиялик футболчи муаллифлик қилди.
"Бу жуда муҳим гол бўлди. Мхитарян ажойиб узатмани амалга оширди. Жамоамизни ғалаба билан табрикламоқчиман.
Ўн киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Биз эса ғалабани қанчалик қаттиқ истаганимизни кўрсатдик.
Чемпионлар лигасида ҳар бир учрашув оғир кечади", — дея Аугустонинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
"Интер" Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини сафарда Нидерландиянинг "Фейеноорд" клубига қарши ўтказади.













