"Манчестер Юнайтед"нинг Чемпионлар лигасида "Комо"га қарши учрашувдаги энг ёмон футболчиси маълум бўлди.
Майкл Кэррик бошчилигидаги жамоа мусобақа умумий босқичининг 3-турида Италия клубига сафарда 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
Manchester Evening News нашри журналистлари мазкур учрашувда "қизил иблислар" футболчиларининг ҳаракатларини баҳолади.
Жамоанинг энг ёмон ўйинчиси сифатида қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи эътироф этилди. Унинг ўйинига 2 балл қўйилди.
"Манчестер Юнайтед" етакчиси Бруну Фернандеш 3 баллга лойиқ кўрилди. Энг юқори баҳоларни эса Сенне Ламменс, Амад Диалло, Жошуа Зиркзее ва Гарри Амасс олишди. Уларнинг ҳар бирига 6 баллдан қўйилди.
"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасининг 4-турида ўз майдонида "Рома"ни қабул қилади.













