Қатар пойтахтида таэквондо WT бўйича ўтказилган "Qatar Open" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медални қўлга киритди.
Мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин медаль соҳиблари:
-
Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг)
-
Светлана Саидова (+73 кг)
Кумуш медаль соҳиби:
-
Мадина Мирабзалова (-57 кг)
Бронза медаль соҳиблари:
-
Нажмиддин Қосимхўжаев (-74 кг)
-
Шаббона Абдувалиева (-57 кг)
-
Моҳидил Ўктамжонова (-62 кг)
Шунингдек, Светлана Саидова мусобақанинг "Энг яхши аёл спортчиси" деб эътироф этилди. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси эса "Энг яхши аёллар жамоаси" номинациясида ғолиб бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Тунисдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.













