"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани жамоа ярим ҳимоячиси Леннарт Карл нима сабабдан Майкл Олисе ўрнига асосий таркибда майдонга тушмаганини тушунтирди.
"Ҳозир у ўтган мавсумдаги ўйин даражасини намойиш эта олмаяпти. Аммо бу табиий ҳолат. У жисмоний ҳолатини яхшилаб, ўйин ритмини топиб олиши керак.
Карл ҳаммасини тушуниб турибди. Вақти келиб, биз яна ҳаммага таниш бўлган Карлни кўрамиз", — дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Чемпионлар лигаси 3-турида "Арсенал"га қарши ўтказилган учрашувда (2:2) Леннарт Карл иккинчи бўлим ўрталарида захирадан майдонга тушди, бироқ гол ёки голли узатма қайд эта олмади.
18 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













