Англиянинг "Сандерленд" клуби "Спортинг" ярим ҳимоячиси Жени Катамани қўлга киритиш режасидан воз кечгани йўқ. Жамоа январь ойида очиладиган трансферлар ойнасида мозамбиклик футболчини сотиб олиш учун яна бир бор ҳаракат қилиб кўрмоқчи.
Teamtalk маълумотига кўра, "Сандерленд" 2026 йил ёзида 25 ёшли футболчини ўзининг асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Бироқ Португалия клуби унинг нархини туширишдан бош тортиб, 60 миллион евро талаб қилган.
Англияликлар Катама учун 40 миллион еврогача тўлашга тайёр бўлган, аммо бу маблағ келишувга эришиш учун етарли бўлмаган.
Мавсумни омадсиз бошлаган "қора мушуклар" қишда таркибни, айниқса, ҳужумнинг ўнг қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу сабабли клуб Катама бўйича музокараларга қайтиш ниятида.
Футболчининг ўзи ҳам Англияга кўчиб ўтиш истагини сақлаб қолган. Унинг "Спортинг" сафидаги натижалари эса "Сандерленд" қизиқишини янада оширмоқда.
Катама 2026/27 йилги мавсумда 11 та учрашу













