«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шеркини Европанинг энг кучли футболчиларидан бири деб ҳисоблашини маълум қилди.
Италиялик мутахассис француз футболчисининг индивидуал маҳоратига юқори баҳо бериб, унинг майдондаги тўғри жойлашуви рақиблар учун катта хавф туғдиришини таъкидлади.
«Ҳозирги пайтда у Европанинг энг яхши футболчиларидан бири! Шерки тўғри позицияни эгаллаганида доимо хавфли бўлади.
Унинг маҳоратини ҳисобга олсак, жарима майдони ичида тўп билан ҳаракат қилганида... У Европанинг энг яхшиларидан бири!» — дея Маресканинг сўзларини келтиради City Xtra.
Шу билан бирга, мураббий Шерки баъзан тўпни ўзида ортиқча ушлаб қолиши ва белгиланган позициясини тарк этишини ҳам тан олди. Бундай вазиятларда ярим ҳимоячининг хавфлилиги пасаяди.
23 ёшли француз футболчиси жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













