«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикнинг эҳтимолий ўринбосарлари рўйхатини шакллантирмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, манчестерликлар «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер номзодига қизиқиш билдирмоқда.
Немис мутахассиси келажаги ҳали ҳам ноаниқ бўлиб турган Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар қаторига киритилган.
Шунингдек, Юлиан Нагельсманн ҳам «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Бироқ Хюрцелернинг ўзи «қизил иблислар»ни бошқаришга қизиқиш билдирмаяпти. Шу сабабли унинг Манчестер клубига ўтиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда.
Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» Майкл Каррикнинг истеъфоси ҳақида расмий эълон бергани йўқ.
Аввалроқ, агар жамоа Англия Премьер-лигасидаги навбатдаги учрашувда мағлубиятга учраса, Кэррик шу ҳафтанинг ўзида лавозимидан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.













