Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Христос Цолис жароҳатидан тикланиш жараёнини муваффақиятли давом эттирмоқда. Грециялик футболчи келаси ҳафтаёқ майдонга қайтиши мумкин.
Журналист Коннор Хэммнинг ижтимоий тармоқда маълум қилишича, Цолиснинг сафга қайтиши учун энг эҳтимолий муддат Англия кубогида "Флитвуд"га ёки Премьер-лигада "Ливерпуль"га қарши учрашувлар ҳисобланмоқда.
Ҳар икки баҳс ҳам келаси ҳафта ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Христос Цолис 2026 йил ёзида "Арсенал" сафига қўшилган эди. Бироқ кузда миллий терма жамоалар ўйинлари учун ажратилган дастлабки танаффус вақтида жароҳат олиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққан.
Грециялик вингер ҳозиргача "канонирлар" таркибида 8 та учрашув ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, чоршанба куни Чемпионлар лигасида "Бавария"га қарши кечган учрашувда "Арсенал"нинг яна бир қанот ҳужумчиси Букайо Сака жароҳат олган эди.













