Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

"Барса" раҳбарияти вакили: "Реал" ўз муаммоларини яшириш учун "Негрейра иши"дан фойдаланмоқда"

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип Мадриднинг "Реал" клубини "Негрейра иши"дан ўз муаммоларини яшириш мақсадида фойдаланаётганликда айблади.

Масипнинг фикрича, мадридликлар мазкур можарони доимий равишда муҳокама қилиш орқали жамоа атрофидаги муаммолардан жамоатчилик эътиборини чалғитишга уринмоқда.

"Реал" ўз муаммоларини яшириш учун шу стратегиядан фойдаланмоқда. Улар эътиборни бошқа томонга буриш мақсадида "Барселона"ни кўрсатишмоқда. Асосий мақсад — "Барса"нинг обрўсига путур етказиш.

Биз буни ҳақорат деб қабул қиламиз, чунки уч ярим йил давомида ҳеч нарса исботлангани йўқ.

Мамлакат учун оғир даврларда ҳақиқатан ҳам бир клуб бўлганки, у холислик бузилиши туфайли устунликка эришган ва совринлар ютган.

Улар телевизион ток-шоуларни ҳакамлар ҳайъати, ҳисоботларни эса ҳукм сифатида тақдим этишмоқда. Бу билан мусобақага салбий таъсир кўрсатишмоқда.

Гвардиола даврида кимда шубҳа бўлган? Ўша пайтда ҳақиқий футбол намойиш этилган. Шундай чегаралар борки, улардан ўтиш мумкин эмас. Улар эса бу чегаралардан ўтиб бўлишди.

"Реал" Негрейра ҳақида гапириш ўрнига ўзида нималар содир бўлаётганини муҳокама қилиши керак. Улар ҳаммага ҳужум қилишмоқда, ҳатто УЕФАга ҳам шикоят йўллашмоқда.

Уларнинг хатти-ҳаракатларидаги фарқ ҳар бир ўйинда кўринади. Бу хоҳ майдондаги вазиятлар, хоҳ норозилик билдиришлар билан боғлиқ бўлсин. Буларнинг барчаси босим ўтказишдир. Бундай ҳолат бутун тарих давомида кузатилган.

Футболчилар бор эътиборини ўйинга қаратиши керак. "Эл-класико" доимо мураккаб кечади, аммо бундай ҳолатлар мусобақага путур етказади", — деди Энрик Масип.

Киритилди: 22:20, 22.10.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик