Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Куанса Англияга қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Жарелл Куанса Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

23 ёшли англиялик футболчига Европанинг бир қатор йирик клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, "Арсенал" унинг трансфери учун 65 миллион евро таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган.

Шунингдек, Лондоннинг "Челси" ва Мадриднинг "Реал" клублари ҳам футболчини қўлга киритиш имконияти юзасидан дастлабки сўровларни юборган.

Куансанинг ўзи эса ҳозирча трансфер ҳақида эмас, майдондаги ўйини ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.

"Мен шунчаки бор эътиборимни футболга қаратишим, имкон қадар кўпроқ ўйинларда қатнашишим ва ривожланишга интилишим керак. Ҳозир қила оладиган ягона ишим шу.

Агар мен ҳақимда турли муҳокамалар бўлаётган бўлса, бу бошқа масала. Бизни эса жуда муҳим учрашув кутмоқда. Бу янада яхшироқ футболчига айланиш йўлидаги навбатдаги қадам.

Воқеалардан олдинга ўтиб кетмаслик керак, чунки ҳар қандай ўзгариш кутилмаган пайтда юз бериши мумкин. Мен хотиржамликни сақлаб, ишлашда давом этишга ҳаракат қиляпман", — деди Куанса.

Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" ўзининг собиқ ҳимоячисини 2027 йил июнь ойида 70 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Бироқ Куансанинг ўзи аллақачон "Ливерпуль"га қайтмасликка қарор қилган.

Киритилди: 22:25, 22.10.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик