Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Суперлига. Аутсайдерлар жангида “Бунёдкор” “Машъал”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 25-туридан ўрин олган дастлабки баҳс якунига етди. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида кечган беллашувда “қалдирғочлар” ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Тошкентдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳсни меҳмонлар анча фаол бошлашди. Учрашувнинг 11-дақиқасидаёқ Эргаш Исмоиловнинг узатмасидан сўнг Зафар Акрамов ҳисобни очиб, муборакликларни олдинга олиб чиқди — 0:1.

Бироқ қабул қилиб олинган голдан сўнг “қалдирғочлар” тезда ўзларига келишди. 18-дақиқада Амир Тўрақуловнинг ажойиб узатмасидан унумли фойдаланган Ислом Анваров мувозанатни тиклади. Мезбонлар бунинг ўзи билан тўхтаб қолишмади: 33-дақиқада яна ўша Амир Тўрақуловнинг ассистентлигида Шамсиддин Турсунмаҳаммадов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Бунёдкор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари захирадан ўйинчиларни тушириб, учрашув темпини оширишга ҳаракат қилишди. “Машъал” мувозанатни тиклаш учун бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этган бўлса-да, “Бунёдкор” ҳимоячилари хатосиз ҳаракат қилиб, 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Бунёдкор” 26 очко билан 13-ўринга кўтарилди. Ҳисобида 4 очко бўлган “Машъал” эса турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси. 25-тур
“Бунёдкор” — “Машъал” 2:1
Голлар: 0:1 — Зафар Акрамов (11), 1:1 — Ислом Анваров (18), 2:1 — Шамсиддин Турсунмаҳаммадов (33).
“Бунёдкор”: Абдумавлон Абдужалилов, Матия Кривокапич (Шаҳзоджон Неъматжонов, 84), Амир Тўрақулов, Муҳаммад Ҳакимов, Музаффар Олимжонов (Сардор Абдунабиев, 80), Наримонжон Аҳмаджонов, Ислом Анваров (Элдор Наимов, 84), Абдулҳамид Икромов, Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, Азизбек Тўлқунбеков, Иван Букрин.
“Машъал”: Владислав Русанов, Зафар Акрамов, Комилжон Тожиддинов (Иззатилло Абдулҳақов, 56), Сардор Абдураимов, Тоҳир Тўхтасинов (Муҳаммадбобур Мўйдинов, 67), Ифеанйи Ифеанйи (Аҳрорбек Раҳимов, 81), Эргаш Исмоилов, Суннатулла Ярашев (Жавоҳир Абдулазизов, 81), Оғабек Абдирахимов, Фирдавс Жовлиев (Влатко Стояновски, 67), Бобир Асқаров.
Огоҳлантиришлар: Ифеанйи Ифеанйи (19).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:32, 22.10.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик