«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарор қилди. Англиялик футболчи жамоаси билан янги шартнома имзолаш ниятида эмас.
Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, 23 ёшли футболчи «Борнмут» раҳбарияти томонидан тақдим этилган сўнгги шартнома таклифини рад этган. Скотт клубни имкон қадар тезроқ тарк этишни истамоқда. Аввалроқ эса «Борнмут» уни қишки трансферлар ойнасида қўйиб юбориш ниятида эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Истеъдодли ярим ҳимоячининг хизматларига Англиянинг бир қатор етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Маълумотларга кўра, Скоттнинг трансфери уни харид қилмоқчи бўлган клубга тахминан 118 миллион еврога тушиши мумкин.
Алекс Скотт жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













