Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими арафасида ўз фикрларини билдирди.
Англиялик футболчи нуфузли соврин ғолиби ким бўлишини имкон қадар тезроқ билишни исташини таъкидлади.
«Рафиқам натижани ҳозироқ билишни хоҳлаяпти. Оиламдагилар ҳам жуда ҳаяжонда.
Ташкилотчилар нима учун натижани сир сақлаётганини тушунаман. Улар барча юлдуз футболчиларнинг тақдирлаш маросимига келишини исташмоқда. Аммо мен натижани ҳозирданоқ билишни хоҳлардим», — деди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
2025 йилда ушбу нуфузли индивидуал совринга Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле сазовор бўлган эди.













