«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Херард Пике «эл-класико» арафасида Килиан Мбаппе ва Энтони Гордонни ўзаро таққослаб, қайси футболчини ўз жамоасида кўришни исташини маълум қилди.
Испаниялик собиқ футболчининг фикрича, индивидуал маҳорат борасида Мбаппе устунликка эга. Бироқ жамоа манфаатларидан келиб чиқиб танлов қилиш керак бўлса, у Гордонни афзал кўради.
«Агар футболчиларнинг индивидуал сифатларини баҳолайдиган бўлсак, мен Мбаппени танлайман. Аммо улардан қайси бирини ўз жамоамда кўришни исташим ҳақида гап кетса, Гордонни афзал кўрардим», — деди Пике.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги «Эль-класико» якшанба куни бўлиб ўтади.
Каталония клуби жорий мавсум Испания чемпионатидаги барча учрашувларида ғалаба қозонган. Бироқ жамоа Чемпионлар лигасида «ПСЖ»дан мағлубият қабул қилиб олган.













