Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

«Ливерпуль» марҳум Диогу Жота хотирасига бағишланган китоб чиқарди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби собиқ ҳужумчиси Диогу Жота хотирасига бағишланган китоб нашр этилишини эълон қилди. Бу ҳақда мерсисайдликлар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилди.

«Қалбларимизда абадий» деб номланган китобда португалиялик футболчининг ҳаёт йўли, профессионал фаолияти ва футбол оламида қолдирган мероси ҳақида ҳикоя қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Диогу Жота 2025 йил 3 июль куни Испанияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмган эди.

Ҳалокат Испаниянинг Самора провинциясидаги Паласиос-де-Санабрия муниципалитети ҳудудидан ўтувчи А-52 автомобиль йўлининг 65-километрида содир бўлган.

Ҳодиса вақтида Lamborghini автомобилида Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва бўлган. Андре ҳам профессионал футболчи бўлиб, Португалиянинг «Пенафиел» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 13:35, 23.10.2026.
Ўқилди: 296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик