"Бавария" ва "Ливерпуль" клубларининг собиқ ҳимоячиси Маркус Баббель "Олтин тўп" мукофотига бўлган муносабатини билдирди.
Мукофотни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
"Бу ҳақиқий масхарабозлар танлови, бунинг устига, жаҳон миқёсидаги танлов.
Ҳар сафар футболчилар танланмаганда одамлар, баъзан эса бутун бошли клублар хафа бўлишини кўриб куламан. Менимча, бу шунчаки кулгили.
Ростини айтсам, футбол каби жамоавий спорт турларида бундай индивидуал номинацияларни умуман бекор қилган бўлардим", — деди Маркус Баббель.













