Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Кэррикка ишонч билдиришда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоанинг қониқарсиз натижаларига қарамай, бош мураббий Майкл Кэррикни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Манкунианликлар Чемпионлар лигасида Италиянинг «Комо» клубига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Умуман олганда, «қизил иблислар» жорий мавсум барча мусобақалар доирасида ўтказилган 11 та учрашувнинг атиги иккитасида ғалаба қозонган.

The Athletic нашрининг хабар беришича, клуб спорт директори Жейсон Уилкокс ҳозирги вазиятда жамоани бошқариш қанчалик мураккаб эканини яхши тушунади. Хусусан, ёзги трансферлар ойнасида молиявий чекловлар сабаб таркибни керакли даражада кучайтириш имконияти бўлмаган.

Шу боис «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти мавсум ўртасида бош мураббийни алмаштиришдан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Клубга яқин манбаларнинг фикрича, ҳозирги шароитда Кэррикка қатъий ишонч билдириш муҳим аҳамиятга эга. Бу жамоа ичида келишмовчиликлар кучайиб бораётган бир пайтда мураббийнинг нуфузини мустаҳкамлаши мумкин.

Шунингдек, айрим муаммолар бевосита футболчиларнинг ўзи билан боғлиқ экани таъкидланмоқда. Майдонда йўл қўйилаётган оддий хатолар натижаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Клубда барқарорликни сақлаш эса қийин вазиятларда ўйин савияси пасайиб кетишининг олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

Жамоага яқин шахслар бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилганини қайд этмоқда. Уларнинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» олдида турган вазифаларнинг кўламини ҳис қилган айрим футболчилар босим остида ўзларини йўқотиб қўйишади.

Айни пайтда манкунианликларнинг асосий муаммоларидан бири футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи етишмаётгани ҳисобланмоқда.

Киритилди: 16:09, 23.10.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик