Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

ФИФА ЖЧ-2030 трансляция ҳуқуқларини сотиш бўйича тендер эълон қилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини АҚШ ва Пуэрто-Рико ҳудудида телевидение ҳамда стриминг платформалари орқали намойиш этиш ҳуқуқларини сотиш бўйича тендер жараёнини бошлади.

Тендер шартларига кўра, иштирокчилар 2034 йилги жаҳон чемпионатининг трансляция ҳуқуқларини ҳам қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

Халқаро футбол ташкилоти ушбу жараён орқали ҳар икки ҳудудда мундиаль учрашувларини юқори сифатда ва кенг қамровда ёритишга қодир компанияларни танлашни мақсад қилган.

Бунда замонавий трансляция технологияларидан фойдаланиш, инновацион томоша усуллари орқали кенг аудиторияни жалб этиш ҳамда футбол ривожи учун қўшимча даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар 19 ноябрга қадар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги жаҳон чемпионатига Марокаш, Португалия ва Испания мезбонлик қилади. Шунингдек, илк мундиаль ўтказилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Аргентина, Парагвай ва Уругвайда ҳам биттадан учрашув ташкил этилади.

2034 йилги жаҳон чемпионати эса Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, 2026 йил ёзида АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилган мундиаль Америка ҳудудида катта томошабинлар аудиториясини тўплаган.

Маълумотларга кўра, АҚШда телевизион ва стриминг платформалари орқали ҳар бир учрашувни ўртача 13,5 миллион киши кузатган. Бу кўрсаткич 2022 йил Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатига нисбатан 166 фоизга юқори бўлган.

АҚШ терма жамоаси иштирокидаги ҳар бир ўйинни 20 миллиондан ортиқ мухлис томоша қилган.

Мундиаль финали эса АҚШда ўртача 63 миллион томошабинни жалб этиб, мамлакат тарихида энг кўп кўрилган футбол учрашувига айланган.

Киритилди: 16:30, 23.10.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик