«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани машғулот вақтида ҳушидан кетганидан сўнг тез ёрдам машинасида Мюнхендаги шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.
Аввалроқ клуб базасига вертолёт қўнгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган ҳафта бельгиялик мутахассис вирусли инфекцияга чалинганди. 17 октябрь куни «Лейпциг»га қарши учрашув вақтидаги танаффусда ва ўйиндан кейин Компани мураббийлар хонасида дам олган, шунингдек, матбуот анжуманида ҳам иштирок этмаган.
Маълум қилинишича, инфекция аввалдан мавжуд бўлган чандиқ тўқималари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган. Шу сабабли мураббийга зинадан кўтарилиш ҳам қийинлашган.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь, якшанба куни Компани шогирдлари Бундеслиганинг 7-тури доирасида «Фрайбург»га қарши майдонга тушиши керак. Мураббийнинг соғлиғи ва жамоа учрашувига таъсири ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.













