"Майкл Олисе «Бавария»нинг суперюлдузига айланди. Майклнинг биз билан шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар амал қилади. Шунинг учун ҳозирча унинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида ўйламаяпмиз.
Мавсум давомида у билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қиламиз. Агар ўша пайтга келиб у бундан манфаатдор бўлмаса, шунчаки кутиб, 2029 йилда нима бўлишини кўрамиз. Мен заррача ҳам хавотирланаётганим йўқ", — деди Хёнесс.













