Ўтган ёзда ёш ҳужумчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида «ПСЖ» қаралаётган эди. ОАВ маълумотларига кўра, парижликлар унинг трансфери учун 15 миллион евро тўлашга тайёр бўлган.
Бироқ футболчи «Монпелье»да қолишга қарор қилди. Жамоа раҳбарияти вакилларидан бири уни фаолиятини ўз клубида давом эттиришга кўндирди. «ПСЖ»дан ташқари, француз ҳужумчисига «Челси», «Арсенал» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган.
Меньян-Паве 15 ёшу 10 ойлигида «Монпелье» тарихидан жой олди. У 15 ёш, 10 ой ва 26 кунлигида клуб билан профессионал шартнома имзолаган энг ёш футболчига айланди.
Ҳужумчи жорий мавсумда Франциянинг иккинчи дивизиони — Лига 2да муваффақиятли ўйнамоқда. Чемпионатдаги етти учрашувнинг бештасида асосий таркибда майдонга тушган Меньян-Паве иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Халқаро майдонда у Франциянинг 16 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоасида ўйнаган. Октябрь ойи бошида эса илк бор 17 ёшгача бўлганлар терма жамоасига чақирув олди.













