"Бавария" бошқарув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди.
"Ҳамма нарсани фақат соврин ютишга боғлаб бўлмайди. Жароҳатлар, дисквалификациялар каби турли ҳолатлар юз бериши мумкин.
"Бавария"нинг ягона мақсади требл экани ҳақидаги гаплар жонимга тегди. Бизнинг фалсафамиз чекланмаган молиявий имкониятларга эга клубларникидан фарқ қилади", — деди Хёнесс.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" сўнгги марта 2020 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Ўтган мавсумда эса Венсан Компани шогирдлари ярим финалда "ПСЖ"га имкониятни бой беришган.













