«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Марселонинг ўғли Энцо Алвес яқин орада мадридликлар асосий жамоасида дебют қилиши мумкин. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Ёш ҳужумчи «Реал» академиясининг турли ёш тоифаларида 150 дан ортиқ гол урган. Унинг натижалари бош мураббий Жозе Моуриньо ва клуб раҳбарияти эътиборини тортган.
Алвес жорий мавсумда асосий жамоа машғулотларига жалб этилиши ва илк расмий учрашувини ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марсело 2007–2022 йилларда «Реал» сафида 25 та соврин, жумладан, 5 марта Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.













