Бугун, 24 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 8-тури доирасида "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Учрашув олдидан "шаҳарликлар"нинг тахминий бошланғич таркиби эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши мумкин.
Тахминий таркибда Ҳусанов ҳимоянинг ўнг қанотидан жой олган. Марказий ҳимояда Марк Гехи ва Рубен Диаш, чап қанотда эса Йошко Гвардиол ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Ҳужум чизиғида Жереми Доку, Эрлинг Холанд ва Ндиайе ўрин олган.
АПЛ. 8-тур
24 октябрь, шанба
16:30. "Астон Вилла" – "Манчестер Сити"
"Манчестер Сити"нинг тахминий таркиби: Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гехи, Гвардиол, Буадди, Фернандес, Андерсон, Ндиайе, Холанд, Доку.














