"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Жейдон Санчо "Хетафе"га ўтиш учун маошини 25 баробар камайтиришига тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Испания клуби 26 ёшли футболчига ҳафтасига 10 минг фунт (12 минг евро) тўлашга тайёр. Санчо эса "МЮ"да ҳафтасига 250 минг фунт (300 минг евро) олган.
Англиялик футболчи эркин агент сифатида "Хетафе"га ўтиш имкониятини рад этмаган. Бироқ у аввал бош мураббий Хосе Бордалас билан суҳбатлашмоқчи.
Санчо аввалги мавсумда "МЮ"дан "Астон Вилла"га ижарага берилган эди.













