"Барселона" ва Англия терма жамоаси вингери Энтони Гордон ижтимоий тармоқларнинг инсон ҳаётига салбий таъсири ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, ижтимоий тармоқлар пайдо бўлганидан кейин дунё янада ёмонлашди. Аслида, ҳаётда энг муҳими — уйинг ва яқинларинг.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланганимда ўзимни айбдор ва бахтсиз ҳис қиламан. Бу вақтни муҳимроқ ишларга сарфлаш мумкин", — деди Гордон Sport.es нашрига.
24 ёшли футболчи жорий мавсум "Барселона" сафида 11 та ўйинда 2 та гол ва 5 та ассист қайд этган.













